Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 26 тага ортди

25.05.2020 16:26

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 тага ортиб, 3 минг 215 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказида аниқланган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.

Шунингдек, Тошкент вилоятига Қозоғистондан кириб келган 1 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

 Айни пайтда 2 минг 607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 595 нафар бемор даволанмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net