ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА /. Бугун, 13 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган шахслар сони 2568 тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.
Касалланиш ҳолатлари аниқланган фуқароларнинг 15 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 6 нафари олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлганлар орасидан аниқланди.
Айни пайтда мамлакатимизда даволанаётган 518 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.