Ўзбекистонда клиник протоколларни ишлаб чиқишда халқаро экспертлар жалб этилади

08.02.2021 16:33

ТОШКЕНТ, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси  ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти (GIZ) вакиллари иштирокида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

Миллий палатаси матбуот хизмати  маълумотига кўра, учрашувдан мақсад суғуртали тиббиётнинг Ўзбекистонда жорий этилиши кутилаётган зарур компонентларидан бири - замонавий клиник протоколларнинг аҳамияти муҳокама қилинди.

 Миллий палата раиси Равшан ?зомов таъкидлаганидек, палата Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан халқаро талабларга мувофиқ клиник протоколларни ишлаб чиқиш бўйича биргаликда иш олиб бораяпти. Клиник протоколлар, шифокорларни лицензиялаш ва бошқа компонентлар суғуртали тиббиётнинг асоси ҳисобланади. Бундай кенг миқёсдаги вазифаларни амалга оширишда тажрибали халқаро экспертлар кўмаги жуда зарур.

Ўз навбатида GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Йорг Пуделька Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга, жумладан, экспертларни жалб этишга тайёр эканини таъкидлади.

Ўзбекистонга халқаро экспертларнинг келиши ва бу ерда ишлаши билан боғлиқ харажатларнинг катта қисмини Германия халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти ўз зиммасига олмоқда. Ушу халқаро кўмак натижасида Миллий палата клиник протоколларни ишлаб чиқиш бўйича вазифаларни тезлаштиради.

Клиник протоколларни ишлаб чиқиш мамлакатимизда 2019 йил декабрдан буён  амалга оширилмоқда. Замонавий клиник протоколларни тезроқ ишлаб чиқиш ва қабул қилиш Ўзбекистон аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янги даражага кўтариш имконини беради.  

Бундай ёндашувни GIZ вакиллари тўлиқ қўллаб-қувватлайди.  Бундан ташқари Ўзбекистонда GIZ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар орасида айнан мавжуд услубларни, тиббиёт соҳасидаги ўқув қўлланмаларни  ўзгартиришга йўналтирилганлари ҳам бор. Хусусан, GIZнинг «Ўзбекистонда илғор тиббиёт технологияларни бошқариш» лойиҳаси вакили Алия Жалмагамбетованинг тушунтиришича, бундай лойиҳалар болалар жарроҳлиги, гинекология, урология ва бошқа йўналишларда қўлланиладиган минимал инвазив муолажалар йўналишида амалга оширилмоқда. 

2021 йил 1 февраль куни ўтказилган онлайн-музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун замонавий клиник протоколларни амалга ошириш мақсадида халқаро экспертларни жалб этиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш бўйича келишувга эришган эди.

Миллий палата ва GIZ мамлакат аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш ишларини яхшилаш мақсадида замонавий тиббий инновацияларни жалб қилишга қаратилган ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама этишни давом эттиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net