Ўзбекистонда ишлаш учун хорижга чиқаётганларга микроқарз берилади

04.01.2021 11:27

ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда кам таъминланган оила аъзоларига ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар берилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, 2021 йил 1 январдан «?жтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими»га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади.

Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади.

Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net