Ўзбекистонда икки марта ер силкиниши қайд этилди

05.08.2020 12:02

ТОШКЕНТ, 5 август. /«Дунё» АА/. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, бугун, 5 август куни Тошкент вақти билан 13:18 да Тожикистонда зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.  

Зилзила координатлари: 40,2 градус шимолий кенглик; 70,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5.

Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 181 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 181 км, 3 балл.

Наманган: 113 км, 4 балл.

Aндижон: 143 км, 3 балл.

Фарғона: 83 км, 4 балл.

Гулистон: 177 км, 3 балл.

Жиззах: 255 км, 3 балл.

Самарқанд: 336 км, 2 балл.

Термиз: 453 км, 2 балл.

Қарши: 458 км, 2 балл.

Навоий: 464 км, 2 балл.

Ўзбекистонда кузатилган иккинчи ер қимирлаши эса Тошкент вақти билан соат 14:32да қайд этилди.

Ер силкиниши координаталари 40,27 градус шимолий кенглик, 70,85 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 50 км.

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 177 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида Наманганда 107 км, 2 балл, Андижонда 139 км, 2 балл, Фарғонада 80 км, 2 баллни ташкил қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net