Ўзбекистонда ҳудудида йўл қоидасини бузган хорижлик автотранспорт ҳайдовчилари божхонада жарима тўлайди

06.08.2020 12:08

ТОШКЕНТ, 6 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги   қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарор билан Ўзбекистон ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслардан тегишли жарималарни ушбу транспорт воситаларини республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда божхона органлари томонидан ундириш механизми жорий этилди ва ундириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Мазкур қоида хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг , хорижий расмий делегациялар автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.

Низомга кўра, тегишли жарималар божхона органлари томонидан ички ишлар органлари онлайн режимда тақдим этган маълумотлар асосида ундирилади.

Жарима суммаси чегара божхона постидаги банк кассалари ёки электрон тўлов тизимлари ёхуд ўзига ўзи хизмат кўрсатиш терминаллари орқали тўланади.

Жарима суммаси тўланмаган тақдирда автотранспорт воситаси далолатнома асосида 60 кунга қадар вақтинча сақловга олинади.

Жарима суммаси 60 кун ичида тўланмаса, қарздорлик суммаси мажбурий ижро ва суд органлари билан ҳамкорликда транспорт воситаси ҳисобидан ундириш чоралари кўрилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net