Ўзбекистонда ҳар бир ҳудудда Ёшлар технопарклари ташкил этилади

25.05.2020 16:08

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳукумат қарори  қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига асосланиб.

Қарорга мувофиқ,  республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич Ёшлар технопарклари ташкил этилади.

Ҳудудларда ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш технопарклар фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Технопарклар ?нновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Технопарклар фаолияти вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академияси томонидан мувофиқлаштирилади.

Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари ?нновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади.

Қарор билан 2020-2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали тасдиқланди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net