Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегияси ишлаб чиқилмоқда

03.02.2020 14:33

ТОШКЕНТ, 3 февраль, /"Дунё" АА/. Ўзбекистонда гендер тенгликка эришишнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ишлаб чиқилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу стратегия Ўзбекистон Республикаси Конституция ва «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида» ги қонуни асосида амалга оширилмоқда. 

Хотин-қизлар қўмитасидан маълум қилишларича, стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги асосий ёндашув БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари тамойилларига таянади ва мамлакатимиз минтақаларини қамраб олади.

Стратегияда барча учун тенг ҳуқуқли ва сифатли таълимли таъминлаш, қишлоқ жойларида қизларнинг олий маълумотга эга бўлиши, хотин-қизлар гендер тенглигига эришиш, зўравонликка йўл қўймаслик, одам савдосининг олдини олиш каби масалалар қамраб олинган.

Экспертлар ва сиёсатчилар фикрича, гендер тенглиги стратегиясини қабул қилиш ва амалга ошириш давлат сиёсати самарадорлигини оширади, молиявий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқларни таъминлайди. Бу, ўз навбатида, фуқаролар турмуш даражасига ижобий таъсир кўрсатади.

Маълумот ўрнида, мамлакатимиз парламенти юқори палатасида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси тузилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссия фаолияти йўлга қўйилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net