Ўзбекистонда бандликка кўмаклашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилмоқда

18.05.2020 10:34

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистонда бандликка кўмаклашиш миллий стратегиясини тайёрлаш ҳамда келгусидаги режаларни белгилаб олиш бўйича умумий ҳисоботларни уч томонлама муҳокама қилишга бағишланган видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Унда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда ?шчилар ва иш берувчилар ташкилоти вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Халқаро меҳнат ташкилоти маслаҳатчилари Д.Кемпбелл ва П.Роннас ўтган йиллар тажрибасини инобатга олган ҳолда иқтисодий ривожланиш ва бандликка кўмаклашиш мавзуси юзасидан асосий тавсияларини тақдим этди.

Уларнинг таъкидлашича, самарали иш ўринларини ташкил этишни янада жадал суръатда олиб бориш, меҳнатга лаёқатлиликни ошириш зарурати муҳим масаладир.

Халқаро меҳнат ташкилотининг бандликка кўмаклашиш бўйича бош мутахассиси М.Пушкиннинг сўзларига кўра, бандликка кўмаклашиш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш Ўзбекистон билан Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзига хос белгисидир. Бу мамлакатда қилинган барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва уларни узоқ муддатли характерга эга жиддий сиёсий ҳужжатга айлантириш демакдир.

Томонлар муҳокамалар давомида ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича келгуси вазифаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришди. Шунингдек, илгари қабул қилинган чора-тадбирларни тизимли таҳлил қилиш, Халқаро меҳнат ташкилоти миллий ва халқаро экспертлари жамоасини жалб қилган ҳолда ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net