Ўзбекистонда АҚШ ва Буюк Британия билан интеграциялашган «Парламент кутубхонаси» ташкил этилади

11.03.2020 16:33

ТОШКЕНТ, 11 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида «Парламент кутубхонаси» лойиҳаси тақдим этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига таяниб.

Ушбу лойиҳага кўра, парламентлараро электрон кутубхона маълумотлари ва тажриба алмашинувларини йўлга қўйиш мақсадида АҚШ Конгресси, Буюк Британиянинг Лордлар палатаси ҳамда Россия Федерацияси Давлат Думаси кутубхоналари билан интеграциялашув кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кутубхонаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уни мазмунан бойитиш, энг замонавий талаблар даражасида жиҳозлаш ва жаҳондаги йирик кутубхоналар билан электрон интеграцияни таъминлаш мақсадида амалий ишлар бошланган.

Кутубхонадан Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, «Электрон китобхон» дастурий таъминоти ёрдамида парламент кутубхонасига аъзолик карточкаси бўлмаган жамоатчилик вакиллари ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.

Шунинг баробарида, «Электрон китобхон» дастурий тизими Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси электрон фондидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Халқаро сиёсий, иқтисодий журнал ва газеталарга онлайн обуна бўлиш мумкин бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net