Ўзбекистонда 2 ноябрь куни 239 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

03.11.2020 17:34

ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 2 ноябрь куни  239 кишида коронавирус инфекцияси  қайд этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах,  Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 205 нафар бемор тузалди.

Шунингдек, кеча 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот етди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 67 минг 395 нафар бемордан 64 минг 671 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 151 нафар бемордан 260 нафари оғир, 69 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net