Ўзбекистонда 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

03.12.2020 11:59

ТОШКЕНТ,  3 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ҳужжатга мувофиқ, фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

— 2 сентябрь – пайшанба;

— 3 сентябрь – жума.

 Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net