ТОШКЕНТ, 12 февраль. /«Дунё АА»/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги фармойиши билан 2020 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё мухбири»
Унга кўра, жорий йил 186 та халқаро, 344 та республика миқёсида, жаъми 530 та илмий ва илмий-техник анжуман ўтказилади. Халқаро ва республика миқёсидаги ўтказиладиган анжуманлар қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:
- иқтисодиёт, давлат ва жамият қурилиши;
- нефть ва газ, энергетика, энергия ва ресурс тежамкорлиги;
- ахборот ва ахборот-коммуникациялар технологиялари;
- қишлоқ ва сув хўжалиги;
- тиббиёт, фармакология ва спорт;
- саноат, ишлаб чиқиш, транспорт ва логистика;
- геология-минерология, сейсмология ва сейсмик барқарорлик, қурилиш ва архитектура;
- фан ва таълим.