Ўзбекистонда 1 минг 748 нафар бемор коронавирус инфекциясини енгиб ўтди

08.05.2020 15:41

ТОШКЕНТ, 8 май. /«Дунё» АА/. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 8 май соат 18:00 ҳолатида Ўзбекистонда 1 минг 748 нафар бемор коронавирус инфекциясини енгиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сирдарё вилоятидан 8 нафар, Наманган вилоятидан 22 нафар ҳамда Андижон вилоятидан 2 нафар бемор тузалди. Жумладан, Сирдарёда соғайганларнинг барчаси Қозоғистон Республикасидан олиб келинган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Уларнинг 5 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафари эса Сирдарё вилоятидан. Улар бугун реабилитацияга кузатилди. Наманганда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг ҳар иккиси ҳам Андижон шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтирган.

Бугун, шунингдек, Бухоро вилоятидан 32 нафар, Хоразм вилоятидан эса 1 нафар юртдошимиз коронавирус инфекцияси енгиб ўтди.

Бухорода шифо топганларнинг 21 нафари Россиядан чартер рейс билан, яна 1 нафари эса Қирғизистон Республикасидан Бухорога келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтирган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 10 нафари Бухородан, 6 нафари Қашқадарёдан, 4 нафардан Наманган ва Тошкент вилоятларидан, 2 нафари Фарғонадан, шунингдек, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қирғизистон Республикасидан бир нафардан фуқаролар ҳам бор.

Хоразм шифохонасида 1 нафар бемор даволаниб чиқди. 49 ёшли ҳамюртимиз Фарғона вилоятидан бўлиб, у Қозоғистон Республикасидан келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган эди.

Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 18 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ комплексида 4 нафар бемор дарддан фориғ бўлди.

Жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 2 нафари Россиядан, 1 нафари Туркиядан келган. Уларда касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган эди. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

3-сонли туғруқ мажмуасида соғайган аёлларнинг 2 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари эса Тошкент вилоятидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2 минг 324 нафарни ташкил қилмоқда. Соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 566 нафар бемор даволанмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net