Ўзбекистонда 11 соатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 281 тага ортди

14.07.2020 09:45

ТОШКЕНТ, 14 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 14 июль соат 10:00  ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 281 тага ортиб, 13 минг 872 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги  жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Янги касалланиш ҳолатларининг 201 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 50 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 151 нафари аҳоли орасида), 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 15 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 15 нафар Наманган вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафар Жиззах вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

 Айни пайтда юртимизда 8 минг 30 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

 Ҳозирги кунда мамлакатимизда 5 минг 778 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 53 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net