Ўзбекистон ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон анжуманига мезбонлик қилади

11.08.2021 12:00

ТОШКЕНТ, 10 август. /«Дунё» АА/.  Жорий йил 12-13 август кунлари Тошкент шаҳрида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқаро анжуман Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ташаббуси асосида ташкил этилмоқда.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси  Миллий марказининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, анжуман оффлайн ва онлайн шаклларда ўтказилади. Нуфузли форумнинг очилишида БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет, БМТ Бош котибининг Ёшлар ишлари бўйича элчиси Жаятма Викраманаяке, Парламентлараро ?ттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг, ЕХҲТ Бош котиби Хельга Мария Шмидт ва бошқа халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари сўзга чиқиши кутилмоқда.

Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси «Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш» мавзусига бағишланади. Унда иштирок этиш учун 30 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотдан 500 дан зиёд вакил истак билдирган.

         Шуни қайд этиш жоизки, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган ташаббус асосида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёни изчил давом этмоқда.

         Тошкент анжумани доирасида СOVID-19 пандемияси ёшларнинг заиф гуруҳларига таъсир ўтказаётган ҳозирги шароитда навқирон авлоднинг ўз мамлакатлари ривожланишидаги иштироки, ёшларнинг сифатли таълим олиш ва ишлаб чиқаришда банд бўлишга тааллуқли имкониятларини рағбатлантириш чора-тадбирлари, ёшларнинг ўз ҳаёт тарзига таъсир ўтказадиган қарорларни қабул қилишда қатнашиши каби масалалар муҳокама қилинади.

         ?штирокчилар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун мавжуд халқаро механизмларни такомиллаштириш истиқболлари хусусида фирк алмашиш имкониятига эга бўладилар. Бунда барча навқирон инсонлар ўз ҳуқуқларидан тўла-тўкис, ҳеч қандай камситишларсиз фойдаланишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net