Ўзбекистон вакиллари Ҳиндистонда ўтказилган Ёш ошпазлар халқаро олимпиадасида қатнашди

06.02.2020 10:34

ДЕҲЛ?, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Ҳиндистон меҳмонхоналар менежменти институти томонидан анъанавий равишда ҳар йили февраль ойида ўтказиладиган Халқаро ёш ошпазлар олимпиадасида мамлакатимиз вакиллари иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу йил ушбу халқаро танловда 50 дан ортиқ мамлакат ёшлари беллашди.

Олимпиада давомида Европа ва Осиёнинг энг машҳур ресторанлари етакчи ошпазлари ҳакамлик қилди.

Мазкур танловнинг турли босқичларида Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси вакили, ёш ошпаз Аҳмаджон Ҳамдамов томонидан тайёрланган миллий таомлар иштирокчиларга манзур бўлди ва мамлакатимиз вакили якуний ҳисобда кучли ўнликка киришга муаффақ бўлди.

Олимпиада доирасида Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ва Ҳиндистон меҳмонхоналар менежменти институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net