Ўзбекистон вакиллари Ҳиндистонда малака оширмоқда

28.01.2020 10:37

ДЕҲЛ?, 28 январь. /“Дунё” АА/. Наманган ва Самарқанд вилоятларининг қатор таълим муассасалари вакиллари Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги ?нглиз тили ва хорижий тиллар университетида ташкил этилган малака ошириш курсларида қатнашмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.

Ҳиндистон ҳукуматининг ITEC гранти доирасида ташкил этилган ушбу ўқув курсларига Наманган давлат университети, Муҳандислик қурилиш институти, Муҳандислик-технология институти, Самарқанд давлат университетининг 20 нафар вакили жалб қилинган.

Жорий йил 22 январдан бошланган инглиз тили курслари шу йил 4 мартга қадар давом этади.

Қайд этиш лозимки, Ҳайдаробод инглиз тили ва хорижий тиллар университети 1958 йил ташкил этилган бўлиб, Жанубий Осиё минтақасида хорижий тилларга ихтисослашган ягона университет ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net