Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти ХХР етакчи ОАВлари нигоҳида

11.05.2020 12:24

ПЕК?Н, 11 май. /“Дунё” АА/. Жорий йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилди. Ушбу воқеа Хитойнинг барча етакчи оммавий ахборот воситалари орқали маҳаллий ва халқаро жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Жумладан, Хитой Халқ Республикасининг расмий ахборот манбаи “Синьхуа” бу мавзуга мурожаат қилар экан, қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтиш ва ўзаро кўмак кўрсатиш Ўзбекистон – Хитой муносабатларида эзгу анъанага айланганини таъкидлайди. Ушбу фикрлар тасдиғи сифатида Си Цзиньпиннинг давлатимиз раҳбари билан суҳбатдаги қуйидаги мулоҳазаларини келтириб ўтади:

“Эпидемияга қарши курашда Хитой учун энг қийин даврда Сиз раҳбарлигингиздаги мамлакат ҳукумати ва жамоатчилиги, турли доира вакиллари бирин-кетин Хитойга ёрдам қўлларини узатдилар. Ўз навбатида, Ўзбекистонда ҳам эпидемия тарқалгани ҳақидаги хабарлар Хитой аҳолиси томонидан қайғу билан қарши олинди... Хитой эпидемияга қарши курашда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашни ва унга ёрдам кўрсатишни давом эттиради”.

Ўз навбатида, агентлик давлат раҳбарларининг коронавирус инфекциясига қарши давом этаётган курашнинг энг мураккаб даврида кўрсатилаётган ўзаро кўмак ва гуманитар ёрдамни катта мамнуният ва миннатдорлик билан қайд этганликларини келтиради.

“Синьхуа” хабарида, шунингдек, давлатларимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар доирасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириб боришга қатъий интилиб келаётгани билдирилади.

Шунингдек, “Жэньминь Жибао” газетаси ҳам бу мавзуга алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, “Жэньминь Жибао” газетасининг интернет тармоғидаги веб-саҳифасида эълон қилган мақолада ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг телефон орқали мулоқоти икки давлат етакчилари ўртасидаги мавжуд ишонч ва бир-бирини тўғри тушуниш даражасининг юқори эканлигини яна бир бор тасдиқлаши алоҳида қайд этилади.

Нашр Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Хитой сиёсати, тарихи ва иқтисодиёти кафедраси мудири, фалсафа доктори А.Шарапов билан бўлиб ўтган суҳбат тафсилотлари билан ўртоқлашади.

Ўзбекистонлик олимнинг икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалиши, Covid-19 пандемияси нафақат ўзбек ёки хитой халқи учун, балки бутун инсоният учун синов эканлиги борасидаги фикрлари келтирилади.

?кки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти Хитой радиоси, “Чайна Дэйли” газетаси ва бошқа марказий босма нашрларда, электрон ахборот воситаларида ҳам ёритилди.

“Дунё” АА,

Пекин

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net