Ўзбекистон ва Туркия ҳарбийлари ўртасида ўқув машғулотлари бошланди

23.03.2021 17:47

ТОШКЕНТ, 23 март. /«Дунё» АА/.  Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги Термиз дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Туркия  мудофаа вазирликлари Қуролли кучларининг махсус бўлинмалари билан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқувининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳарбий хизматчилар тажриба алмашиш учун 15 километр мажмуавий махсус тактик йўлагидан ўтиш, жанговар иккилик, учлик ва тўртлик таркибида яқин жанг элементлари бўйича кўргазмали амалий махсус ўқ отиш ва қийин шароитларда яшовчанлик ҳолатлари бўйича амалий машғулотларга жалб этилди.

Шунингдек, полигонда иштирокчилар махсус-тактик ўқуви саволлари бўйича машғулотлар олиб борди, ҳарбийлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машғулотлари 27 март кунига қадар давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net