Ўзбекистон ва Покистон тиббиёт соҳаси мутахассислари тажриба алмашди

01.05.2020 19:40

?СЛОМОБОД, 1 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг ?сломободдаги элчихонасида Ўзбекистон ва Покистон тиббиёт соҳаси мутахассислари ўртасида видеоконференция ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда COVID-19 га қарши кураш бўйича ўзаро тажриба алмашди.

Мулоқот чоғида эпидемия шароитида инфекция тарқалишининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича миллий тажриба, шунингдек, мамлакатда аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Покистонлик тадбир иштирокчилари Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган изчил, аниқ мақсадли вазифалар аҳамияти ва унинг ижросига алоҳида қизиқиш билдирди.

Улар фикрича, Ўзбекистонда инфекцияга қарши кураш бўйича кўрилаётган чоралар нафақат аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш, балки пандемиянинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари фаолиятига салбий таъсирини камайтириш имконини бермоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net