Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди

11.12.2020 12:42

КУАЛА-ЛУМПУР, 11 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (?ҲММ) ва Малайзия инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси (М?ҲК) ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

1999 йилда ташкил этилган Малайзия инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши, мамлакатнинг ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органларининг фаолиятини тарғиб қилади.

Тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, Малайзия инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси раиси Усмон бин Ҳошим, Малайзиянинг Тошкентдаги элчиси Хенди Ассан ва мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов иштирок этди.

Усмон бин Ҳошим ?ҲММ ва М?ҲК ўртасида меморандум имзоланган сана ҳар йили 10 декабрда бутун дунёда нишонланадиган Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига тўғри келганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айнан шу куни Ўзбекистон-Малайзия муносабатларида тарихий воқеа содир бўлгани жуда рамзий маънога эга.

М?ҲК раисига кўра, ушбу меморандум инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида икки мамлакат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиради ва мустаҳкамлайди.

Томонлар ?ҲММ ва М?ҲК ўртасидаги муносабатларнинг ривожидан мамнунлигини изҳор этди.

Малайзия вакиллари жорий йил Ўзбекистонда ташкил этилган инсон ҳуқуқлари бўйича қатор муҳим тадбирларда иштирок этди. Хусусан, М?ҲК раисининг ўринбосари Чиа Суи Нео ?нсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумида ва Малайзия Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Нур Осиё Моҳд Авал Халқаро «Замин» жамоат фонди томонидан Жаҳон болалар кунига бағишлаб ташкил этилган халқаро веб-форумда қатнашди.

Тадбир якунларига кўра, ?ҲММ ва М?ҲК ўртасидаги конструктив ҳамкорликни изчил давом эттириш, шу жумладан халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш ва томонларнинг ташаббусларини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net