Ўзбекистон ва ФАО ўртасида 17 миллион долларлик дастур имзоланди

18.02.2021 11:00

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ФАОнинг Европа бўйича минтақавий конференцияси (ЕМК) раиси сифатида ФАО раҳбарининг ўринбосари Владимир Рахманин ва Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори, ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили Виорел Гуцу билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик ахборот хизмати малумотига таяниб.

Учрашув натижасига кўра ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 17 миллион доллар миқдоридаги бюджетли 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат хадли дастури имзоланди, шунингдек,  645 минг долларлик 4 та грант лойиҳаси тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net