Ўзбекистон ва Беларусь касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

16.02.2020 10:37

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё»АА/. Куни кеча Беларусь Республикасининг пойтахти Минск шаҳрида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Беларусь давлат ва бошқа муассасалар ходимлари касаба уюшмаси Республика Қўмитаси ўртасида англашув ва ҳамкорлик Меморандуми имзоланди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси манбасига таяниб.

Томонлар ўзаро тенглик ва ҳурмат принциплари асосида касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ҳамда манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашни келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналиши сифатида қайд этдилар. Меморандум доирасида ўзаро тажриба алмашув мақсадида ҳар иккала томон делегацияларининг мунтазамлантириш йўлида ташрифларини уюштириб бориш, ҳамкорликда долзарб мавзулардаги конференция, форум, семинар, давра суҳбатлари каби тадбирларни ўтказиш, икки мамлакат касаба уюшмалари аъзоларининг Ўзбекистон ва Беларусияга туристик саёҳатларини ташкил этиш борасида ҳам ўзаро келишиб олинди.

Таъкидлаш жоизки, бугун Ўзбекистон ва Беларусь касаба уюшмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча зарур имкониятлар ва катта салоҳият мавжуд. Бундай имконият ўз навбатида икки мамлакат касаба уюшма аъзолари манфаатига хизмат қилади.

 

Сурат: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net