Ўзбекистон транспорт вазирлигида Ҳиндистон элчиси билан учрашув ўтказилди

19.01.2021 15:55

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон транспорт вазири в.б. ?лҳом Маҳкамов кеча Ҳиндистон элчиси Маниш Прабҳат билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги манбасига кўра, учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари икки давлат муносабатларида муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Мулоқотда икки томонлама авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама этилди, мамлакатлар ўртасида транспорт коридорларини аниқлаш бўйича биргаликдаги саъйи-ҳаракатларнинг аҳамияти муҳим эканлиги таъкидланди.  

Шу билан бирга, транспорт соҳасидаги мавжуд инвестиция лойиҳалари ҳам муҳокама этилди.

Томонлар аввалги эришилган келишувлар юзасидан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди.        

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net