Ўзбекистон таълим тизимига Финляндия тажрибасини самарали жорий қилиш масалалари фин экспертлари иштирокида муҳокама қилинди

04.12.2020 09:50

ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари У.Ташкенбоев бошчилигидаги таълим идоралари вакиллари ва Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси М.Лиивала, «Rovio» компанияси маркетинг бўйича директори, «Angry Birds» ўйини асосчиларидан бири П.Вестербака ва Хельсинки университети профессори Ж.Лавонен ўртасида вебинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ташкил этилган тадбирда финляндиялик мутахассислар Ўзбекистон таълим тизимига Финляндия тажрибасини самарали жорий қилиш, педагок кадрлар малакасини ошириш ва таълим сифатини назорат қилиш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Музокаралар давомида Финляндия элчиси М.Лиивала ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва қатор муҳим масалалар бўйича мунтазам равишда фикр алмашиб боришнинг муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, П.Вестербака Ўзбекистонда инсон капиталига инвестиция киритишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, жумладан таълим тизимини ривожлантириш учун олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net