«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига бир йил тўлди

11.02.2020 16:22

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкент давлат юридик университетида «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганига бир йил тўлиши муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ва Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда вазирлик ва идоралар, илмий, академик доира вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати якуни бўйича қонуннинг айрим бандларини амалга оширишни такомиллаштириш, вазирлик ва идораларнинг шартномавий-ҳуқуқий фаолиятини янада яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net