Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Жанубий Корея билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

11.12.2020 12:43

ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Корея Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси ўртасида имзоланган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми доирасида жорий йил 9-11 декабрь кунлари коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув семинари ўтказилдидеб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бош прокуратура маълумотига таяниб.

Тадбирда  Бош  прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг  ходимлари  ҳамда  Корея  Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик хуқуқларига риоя қилиш бўйича комиссиясининг экспертлари иштирок этди.

Ўқув семинарида хорижий экспертлар томонидан Жанубий Кореяда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан коррупцияга қарши ташаббусни ва коррупция хавф-хатарларини баҳолаш ҳамда давлат хизматчиларини коррупцияга қарши ўқитиш бўйича маърузалар қилинди.

Бош прокуратура вакиллари томонидан хорижий экспертларга Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир якунида Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича комиссия билан коррупцияга қарши курашиш мақсадида  ҳамкорликни  давом  эттириш ва Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш ишларини янада такомиллаштириш бўйича ўзаро тажриба алмашинишга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net