Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири БРМга эришиш учун миллий озиқ-овқат тизимларини қайта ташкиллаштириш масалалари бўйича вазирлар давра

28.07.2021 12:15

ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ?талияда бўлиб ўтган БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича пре-саммитидаги иштироки доирасида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун миллий озиқ-овқат тизимларини қайта ташкиллаштириш масалалари бўйича вазирлар давра суҳбатида қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан маълум қилинишича, саммит арафасидаги тадбирлар биринчи навбатда вазирлар даражасида ўтказилмоқда.

Давра суҳбати доирасида вазирлар 2030 йилгача Барқарор мақсадларга эришишга йўналтирилган озиқ-овқат тизимларини трансформациялаш бўйича миллий стратегияларни шакллантириш ва бу борада бошқа иштирокчилардан қандай ҳаракатлар кутилаётгани юзасидан фикр алмашилди.

Жамшид Ходжаев ўз маърузасида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги секторини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг натижалари ҳақида батафсил маълумот берди. Вазир янги ҳаракатларнинг замонавий билим ва технологияларни жорий этишга йўналтирилганлигини таъкидлаб ўтди, бу эса, ўз навбатида, агро озиқ-овқат тизимларини модернизация қилишга туртки беради.

- Биз Ўзбекистонда янги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар AKIS тизимини мустаҳкамлашга интиляпмиз,- деди Жамшид Ходжаев. - Бундай тизимни ҳар бир ҳудудда жорий этаяпмиз. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг шахсий эътибори ҳимояга муҳтож гуруҳлар, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга бағишланган учта миллий дастур билан боғлиқ. Шу тариқа дастур доирасида давлатга тегишли бўлган 122 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ушбу учта гуруҳ ўртасида тақсимланди. Шу билан бирга, биз аслида бу инсонларни йирик қишлоқ хўжалиги компаниялари билан бирлаштирдик, ишлаш учун зарур бўлган билимларни олишга ёрдам бердик.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири анжуман доирасида, шунингдек, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ) президенти Жильбер Унгбо билан учрашув ўтказди. Унда  томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net