“Ўзбекистон Президенти миллий статистика тизимини халқаро андозалар билан уйғунлаштириш бўйича кўрсатма берди”

05.06.2020 10:22

ПЕК?Н, 5 июнь. «Дунё» АА/. «Жэньминь Жибао» газетасининг интернет тармоғидаги веб-саҳифасида эълон қилинган ахборот материали шундай номланган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтказган йиғилиши тафсилотлари батафсил ёритилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Нашр мазкур анжуман чоғида мамлакатимиз раҳбари статистика тизими қанчалик ҳаққоний ва очиқ бўлса, ислоҳотлар шунчалик тўғри ва натижадор бўлишини алоҳида қайд этганини қаламга олган.    

«Жэньминь жибао онлайн» ўз ўқувчиларига ушбу йиғилиш чоғида ҳудудлар ва тармоқлар статистикасини ўзаро мувофиқ шакллантириш, уларни ягона халқаро статистика тизими билан уйғунлаштириш масалалари муҳокама этилганини маълум қилган.

“Статистика тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон тармоқлари кўрсаткичларига оид статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашнинг интеграциялашган тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди”, деб ёзади нашр.

Мазкур йиғилишда бу борадаги қонунни ва 17 йил аввал ташкил этилган Статистика кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, халқаро талаблар асосида мустақил статистика тизимини яратиш зарурлиги таъкидлангани қайд этилган. “Сўнгги уч йилда Ўзбекистон статистика тизимида қатор ўзгаришлар рўй берди. Жумладан, инфляцияни ҳисоблаш усули халқаро стандартларга мослаштирилди, кузатувдаги товарлар таркиби кенгайтирилди, давлат бюджети, ташқи қарз, олтин захираси ва табиий бойликлар ҳақидаги молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар очиқ эълон қилинмоқда”, деб ёзади нашр.  

Бундан ташқари, Сичуань провинцияси Халқаро савдога кўмаклашиш бўйича кенгаши веб-саҳифасида (www.ccpit-sichuan.org) мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ўзбек маҳсулотларини Хитойга экспорт қилинишига кўмак кўрсатаётгани мавзусига оид мақола эълон қилинди. 

Халқаро савдога кўмаклашиш бўйича кенгашнинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхонаси томонидан сифатли маҳсулотларнинг ушбу мамлакатга экспорт қилинишида ўзбек тадбиркорларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур мақолада Хитой ва Ўзбекистон корхоналари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларининг тобора ривожланиб бораётгани бунга қулай шароит яратаётгани ҳам эътироф этилган. Шу билан бирга, материалда Ўзбекистоннинг ноёб иқлими ва унинг қуёш нурига бой ўлка экани мазкур замин ноз-неъматларига яхши сифат ва ажойиб таъм бахш этиши ҳам алоҳида таъкидланган.

“Ўзбекистон Хитойга тўқимачилик, чарм-тери, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар хом-ашёси ва ярим фабрикатлар, электр буюмлари, рангли металлар, кимё маҳсулотлари ва қурилиш материалларини ҳам экспорт қилади”, деб ёзади веб-сайт.   

Халқаро савдога кўмаклашиш бўйича кенгаш веб-саҳифасида ХХР бозорида харидоргир бўлган ўзбек маҳсулотларининг рўйхати ҳам ҳавола қилинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net