Ўзбекистон олимлари гибрид қуёш-ёқилғи электр станциясини яратди

11.12.2020 12:40

ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Фанлар академияси халқаро қуёш энергияси институти олимлари мобил гибрид қуёш-ёқилғи электр станциясини яратди, деб хабар бермоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси манбасига кўра, қурилмадан автоном электр таъминоти ва сув таъминоти тизимларида, чекка аҳоли яшаш пунктларида ва мамлакат хўжаликларида томчилатиб суғориш тизимларида фойдаланилиш мумкин. Электр станциясидан автомобилга тиркама сифатида фойдаланиб уни жойини ўзгартириш мумкин. Станция қуёш энергиясида ҳам, бензинда ҳам ишлайди.

Мобиль электр станциясининг афзаллиги шундаки, у мобил илова ёрдамида масофадан туриб бошқарилиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net