Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вафот этди

15.08.2021 11:00

ТОШКЕНТ, 15 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг вафот этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тарқатилган маълумотга таянган ҳолда.

Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилояти ?штихон туманида таваллуд топган. 1982-1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983-1987 йилларда ?мом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989-1990 йилларда эса Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида таҳсил олган.

Усмонхон Алимов Пайариқ туманида жойлашган ?мом Бухорий номидаги жоме масжидида 1980-1982 йилларда имом-ноиб, 1987-1989 йилларда, сўнгра яна 1990-2006 йиллар мобайнида ушбу масжиднинг имом-хатиби сифатида фаолият юритган.

2000-2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби бўлиб меҳнат қилган. 2006 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб келаётган эди.

“Дунё” ахборот агентлиги муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзолари, фарзандлари, сафдошлари, ёр-биродарлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net