Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди

05.02.2021 16:32

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

 Парламентнинг юқори палатаси маълум қилишича, Сенат аъзолари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори Орифжон Бозоров, «Навоийазот» акциядорлик жамияти ижтимоий ва маиший масалалар бўйича бўлим бошлиғи  Шуҳрат Жўраев, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Қодирова, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Баҳром Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Зайниддин Низомхўжаев, Жиззах политехника институти ректори Алишер Усмонқулов, “Ўзэлектроаппарат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Александр Фармонов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Эргаш Юсуповни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунингдек, ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари М.Абдусаломов, О.Бобожонов, М.Жўраева, Ж.Норов, Э.Ражабов, Ж.Содиқов ва Э.Ходжақуловнинг ваколатлари тугатилди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net