Ўзбекистон – Канада: Сovid-19 инфекциясига қарши курашда тажриба алмашиш бўйича вебинар бўлиб ўтди

08.05.2020 15:37

ТОШКЕНТ, 8 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан Канаданинг “Royal College of Physicians and Surgeons of Canada” клиникаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган онлайн вебинарда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири..

Канада томонидан Оттава университети профессори, Канада шифокорлари ва жарроҳлари Қироллик коллежи катта ўқитувчиси Пьер Кардинал иштирок этди.

Миллий палата раиси Равшан ?замов пандемияга қарши курашда ўз тажрибалари билан ўртоқлашгани учун канадалик ҳамкорларга миннатдорлик билдирди. ?кки мамлакат мутахассислари иштирокидаги онлайн учрашув ёзиб олинган видеолар Канада клиникасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Бу шифокорларнинг мутахассислар ўртасида кечган суҳбат билан танишишларига имкон беради.

Видеоконференцалоқада 50 дан ортиқ анестезиологлар, реаниматологлар, эпидемиологлар, юқумли касалликлар бўйича мутахассислар, терапевт шифокорлар иштирок этди.

Вебинарда Пьер Кардинал реанимация ва интенсив терапия бўлимида (Р?ТБ) Covid-19 билан оғриган беморларни даволаш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Профессор ушбу пандемияга Covid-19 билан боғлиқ пневмониянинг иккита асосий фенотиплари - "L" ва "H" турлари хослигини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, ҳар бир фенотип учун гипоксемиянинг ўзига хос патофизиологияси, яъни қондаги кислород етишмовчилиги даражаси мавжуд.

– Шу кунгача Covid-19 каби пневмонияни кўрмагандим, – дея қайд этди маърузачи. – Унинг хусусиятларидан бири шундаки, гипоксемиянинг етарлича кучли кўрсаткичлари билан баъзи беморлар ўз-ўзидан нафас олишлари ва ўзларини яхши ҳис қилишлари мумкин. Бу "L" фенотипи сифатида тавсифланади.

?ккинчи фенотипга келсак, бунда беморларда кучли нафас етишмовчилиги кузатилади. П.Кардинал касалликнинг турли босқичларида беморларни назорат қилиш хусусиятларини очиб берди.

Вебинар Covid-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича энг сўнгги тажрибалар билан ўртоқлашиш, турли мамлакатлар мутахассислари билан фикр алмашиш имконини берди.

Миллий палата дунёдаги бошқа ҳамкорлар билан ҳам бундай вебинарларни давом эттиради. Мутахассислар учрашувлари ёзувлари барча қизиқувчилар эътиборига тақдим этилиши режалаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ?нновацион соғлиқни

сақлаш Миллий палатасининг Матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net