Ўзбекистон ҳудудий аэропортларида «Очиқ осмон» режими жорий этилади

17.06.2020 12:45

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирилигининг хабар беришича, жорий йилнинг 1 августидан «Қиш 2022/2023» мавсуми якунига қадар – икки йил муддатга узайтириш ёки шартларни ўзгартириш имконияти билан барча ҳудудий аэропортларда «Очиқ осмон» режими жорий этилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу борада  Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг Ўзбекистон Республикаси аэропортларида «Очиқ осмон» режимини жорий этиш тўғрисидаги буйруғи имзоланди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, республика фуқаро авиацияси ва туризм соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Унга кўра «Очиқ осмон» режими:

- Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий ва Урганч шаҳарларидаги аэропортларда ҳеч қандай чекловларсиз;.

- Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳарларидаги аэропортларда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига аъзо давлатлар авиакомпанияларига белгиланган аэропортларга, улар техник имкониятларини инобатга олган ҳолда, парвозлар сони чекловларисиз, Ўзбекистон Республикасининг тайинланган ташувчилари фойдаланмаган йўналишларда “бешинчи ҳаво эркинлиги” ва йўловчи парвозларини амалга ошириш ҳуқуқи билан;

- Самарқанд шаҳридаги аэропортда қайта таъмирлаш ишлари якунлангач жорий этилади.

Мазкур режимга мувофиқ Навоий ва Термиз шаҳарларидаги аэропортларда хорижий авиакомпанияларга юк ташиш парвозларини амалга ошириш учун «еттинчи ҳаво эркинлиги»га қадар бўлган ҳуқуқлар берилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net