Ўзбекистон ҳарбийлари «АрМ? – 2021» халқаро ҳарбий мусобақаларига йўл олди

23.07.2021 09:55

ТОШКЕНТ, 23 июль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон ҳарбийлари жамоаси «АрМ? – 2021» халқаро ҳарбий мусобақаларнинг Россияда ўтказиладиган баҳсларида иштирок этиш учун жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти манбасига кўра, жорий йилги “АрМ?–2021” Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги жамоаларининг 24 турдаги мусобақаларда иштирок этиши режалаштирилган. Унда дунёнинг 43 давлатидан 295 жамоанинг қатнашиши кутилмоқда.

Жорий йилда Халқаро армия ўйинларининг «?шончли қабул», «Десант взводи», «Армия маданияти», «Қутб юлдузи», «Муҳандислик формуласи», «Тактик ўқчи», «Профессионал мерган», «Саян юриши» каби мусобақаларида юртимиз вакиллари биринчи маротаба куч синашади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ҳарбийлари жамоаси жорий йил 14-16 апрель кунлари Россия мезбонлигида 7 мамлакат жамоалари иштирокида ўтказилган «Саян юриши» мусобақасида фахрли 3-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 23 августдан 5 сентябрга қадар давом этган «АрМ? – 2020» халқаро армия ўйинларида сайёрамиздаги 32 давлатнинг 160 дан зиёд жамоаси қаторида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритган эди.

Ўз тақдирини Ватан тақдири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кўрган, ориятни, ғурур ва садоқатни ҳамма нарсадан устун билган ўғлонларимиз бу сафар ҳам юқори натижага эришиб, яна бир бор халқимизнинг ишончини қозонишига тилак билдирамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net