“Ўзбекистон-Греция” ва “Греция-Ўзбекистон” дўстлик жамиятлари учрашуви

07.02.2020 15:31

ТОШКЕНТ. 7 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Греция-Ўзбекистон” дўстлик жамияти раиси Д.Баколус бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Қўмита матбуот хизматига таяниб.

“Ўзбекистон – Греция” дўстлик жамияти раиси М.Ашуров меҳмонларни қутлаб, жамият фаолияти билан таништирди.

Д.Баколус икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини маълум қилди. У, шунингдек, Ўзбекистондаги меҳмонхоналарни таъмирлаш, меҳмонхона хизмати даражасини юксалтиришга доир ўз фикрларини баён этди.

Учрашувда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. Хусусан, 2017 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган ушбу қўмитанинг мақсад ва вазифалари Ўзбекистонда мавжуд 139 та миллий маданий марказлар, 36 та дўстлик жамиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, хорижий мамлакатлардаги турдош жамиятлар ва Ўзбекистонлик ватандошлар жамиятлари билан узвий ҳамкорликдан иборат эканлиги, иш фаолияти ҳақида сўзлаб берилди. Давлатимиз раҳбари жаҳон ҳамжамияти билан амалий, ўзаро манфаатли муносабатларини шакллантириш, минтақада хавфсизликни таъминлашни Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб берганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Греция ўртасида мавжуд ўзоқ йиллик дўстлик ришталари, “Ўзбекистон - Греция” дўстлик жамиятининг серқирра фаолияти, ушбу тузилманинг икки халқ миллий байрамлари ва муҳим саналарига бағишланган кўплаб тадбирларни ташкил этишдаги фаол иштироки қайд этилди. 

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги алоқаларини янада ривожлантириш масалалари, ижтимоий-сиёсий, маданий, иқтисодий ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашиб, мазкур йўналишлардаги фаолиятни янда фаоллаштиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net