Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун чартер рейслар ташкил қилинди

12.05.2020 17:29

ТОШКЕНТ, 12 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, 2020 йил 8-10 май кунлари Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳарларидан 800 дан ортиқ ҳамюртимиз чартер рейслар орқали ватанимизга олиб келинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Шунингдек, 11 май куни Франкфурт шаҳридан чартер рейс орқали 168 нафар юртдошимизнинг ҳам олиб келинди.

Республика махсус комиссияси томонидан ҳамюртларимизни бошқа давлатлардан ватанга қайтариш учун авиарейслар ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net