Ўзбекистон фуқароларига 1 сентябрдан Қирғизистонга киришга рухсат берилди

31.08.2020 16:07

ТОШКEНТ, 31 август. /«Дунё» АА/. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистоннинг 1 сентябрь кунидан бошлаб COVID-19 билан боғлиқ вазият барқарор мамлакатлар рўйхатига киритилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги хабарида келтирилишича, мамлакатнинг эпидемиологик вазият барқарорлашган хорижий мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон 32-давлат сифатида қайд этилди.

Аввалроқ «Дунё» АА Қирғизистон Республика штаби қарори билан 31 мамлакат: Қирғизистон, Россия, Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Туркманистон, Бельгия, Австрия, Буюк Британия, Германия, ?рландия, ?сландия, ?талия, Латвия, Литва, Лихтенштейн, Люксембург, Португалия, Туркия, Швейцария, Швеция, Қатар, БАА, Хитой, Малайзия, Жанубий Корея, Покистон, Словения, Кувайт ва Япония фуқароларига Қирғизистонга киришга рухсат берилгани ҳақида хабар берган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net