Ўзбекистон фуқаролари учун Жанубий Кореяга кириш тартиби қатъийлаштирилиши мумкин

15.07.2020 17:34

ТОШКЕНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. Ташқи меҳнат миграцияси  агентлиги томонидан тарқатилган хабарга кўра, Жанубий Корея COVID-19 тарқалишига қарши карантин чоралари кучайтирилган давлатлар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу рўйхатга Ўзбекистон ва Филиппин фуқароларини ҳам киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Бу ҳақда Корея Республикаси  Бош вазири Чон Се Гюн маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 13 июлидан бошлаб Қозоғистон, Қирғизистон, Бангладеш ва Покистон фуқаролари учун Жанубий Кореяга кириш тартиблари кучайтирилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net