Ўзбекистон 8 та давлат билан халқаро авиарейсларни вақтинчалик тўхтатди

22.12.2020 15:13

ТОШКЕНТ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига кўра шу йилнинг 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, ?талия, Германия, Дания, Aвстрия, Aвстралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси  давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълум қилинишича, сўнгги кунларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, ?талия, Дания, Aвстрия, Aвстралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфексияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви кузатилмоқда. Хусусан, 20 декабрь ҳолатида Буюк Британияда кунлик касаллик ҳолати 36 мингга, Германияда 21 мингга яқин, ?талияда 15 мингдан, Нидерландияда 13 мингдан, Жанубий Aфрика Республикасида 9 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.

Ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинган.

Шу билан бирга, Буюк Британия, ?талия, Германия, Дания, Aвстрия, Aвстралия, Нидерландия ва Жанубий Aфрика Республикаси давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистонга киритилмаслиги белгиланди.

Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, ?талия, Германия, Дания, Aвстрия, Aвстралия, Нидерландия ва Жанубий Aфрика Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистоннинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши белгилаб қўйилди.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

Aввалроқ ?сроил ва Саудия Aрабистони коронавируснинг янги штамми сабабли хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net