«Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар танлови эълон қилинди

23.08.2020 10:54

ТОШКЕНТ, 23 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзбек тилини ўқитишнинг энг яхши методикаси» илмий-ижодий ишлар Республика танловини эълон қилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, олий таълим муассасаларида ўзбек тилининг ўқитилишини такомиллаштирувчи илмий-услубий фаолиятни ривожлантиришдан иборат.

Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича илмий, услубий, ижодий ишлар қабул қилинади:

-филологик йўналишларда – соҳага алоқадор тилшуносликнинг назарий ҳамда амалий долзарб муаммолари ва уларнинг ечимига қаратилган ишлар, ўзбек тили ва адабиёти бўйича замонавий кадрлар тайёрлаш истиқболлари, ўзбек тилини ривожлантириш масалалари;

-нофилологик йўналишларда – ўзбек тилининг соҳавий терминологияси ва уларни соҳаларга боғлаб амалий интенсив ўқитиш ҳамда баҳолаш методикаси, соҳаларда давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланиш ҳамда соҳавий иш юритишни такомиллаштириш истиқболлари;

-методик йўналишда – ўзбек тилини интенсив ўқитишнинг замонавий самарали методлари ва баҳолаш мезонлари, ўзбек адабий тилининг орфоэпик, орфографик ва услубий меъёрларини ўқитиш ва баҳолаш методикаси.

Республика танлови ҳар бир йўналиш бўйича қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

1. Энг яхши дарслик;

2. Энг яхши ўқув қўлланма;

3. Энг яхши услубий қўлланма.

Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net