Ўтган бир сутка давомида Ўзбекистонда 333 кишида коронавирус ва пневмония қайд этилди

27.10.2021 17:50

ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг сони 330  тага ортиб, умумий касалланганлар 184 минг 563 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бундан ташқари, 3 кишида пневмония аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Энг кўп ҳолат мамлакатимиз пойтахтида (138), Тошкент (87), Самарқанд (23)  ва Фарғона (22) вилоятларида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча коронавирус инфекциясига чалинган 460 нафар бемор ушбу дарддан фориғ бўлган, касалликдан соғайганларнинг умумий сони 180 минг 305 нафарни ташкил этмоқда.  8 киши пневмониядан тузалган.

Кеча 3 нафар бемор коронавирус оқибатида вафот этгани маълум қилинди.

Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида коронавирус юқтирган 2 минг 946 нафар ва 1 минг 277 нафар пневмония билан оғриган беморларга даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net