Ўтаётган ҳафтада Россиядаги 202 нафар Ўзбекистон фуқаросига молиявий ёрдам берилди

17.05.2020 17:22

МОСКВА, 17 май. /”Дунё” АА/. 2020 йил 14 май куни Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари “Меҳр” лойиҳасини ишга тушириб, дастур доирасида Россия Федерациясида бўлиб турган ҳамда мамлакатда Covid-19 вируси пандемияси туфайли жорий қилинган карантин ва чеклов чоралари туфайли оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаб берилиши кўзда тутилган.

Бу ҳафтада Россияда бўлиб турган 202 та Ўзбекистон фуқаросига умумий қиймати 1 миллион 220 минг 960 рубль миқдоридаги молиявий ёрдам ажратилди, деб хабар бермоқда ”Дунё” АА мухбири.

Улар орасида:

– Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимида таълим олаётган 190 талаба;

– COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган 8 та ватандошимиз;

– 2 нафар ногирон фуқаро;

– 1 нафар қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бор аёл;

– 1 нафар ҳомиласи 7 ойдан ошган аёл.

Ёрдам мурожаат қилган фуқароларнинг шахсий банк карталарига бир марталик пул воситаларини ўтказиб бериш шаклида амалга оширилди.

Шундай қилиб, “Меҳр” акцияси ўзининг илк қадамларини қўя бошлади ва тез кунларда биз Россиядаги ватандошларимизни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича янги натижалар ҳақида хабар берамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net