«Ўқитувчи» маркази Қозоғистон нашриёт ва матбаа корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатди

04.02.2020 14:38

ОЛМА-ОТА, 4 февраль, /«Дунё»АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қошидаги "Ўқитувчи" илмий-услубий нашриёти маркази раҳбари О.Тигай Олма-отада бўлиб, мактаб дарсликларини яратиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган етакчи нашриётлар ва матбаа корхоналарида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Музокаралар якунида Қозоғистоннинг «Алматыкiтап баспасы» ва «8&8» компаниялари билан меморандумлар имзоланди.

- Замонавий таълим технологиялари ва ўқув жараёни такомиллашиб бормоқда, - деди Оксана Тигай. - Бу эса биз, ноширлардан мактаб дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш сифатини оширишга жиддий эътибор қаратишни талаб қилмоқда. Билим ва тажриба алмашиш, халқаро кўламдаги ҳамкорлик бундай долзарб вазифаларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга.

?мзоланган ҳужжатлар ижроси доирасида “Ўқитувчи” маркази фаолиятига халқаро тажрибани кенг жорий қилиш, янги авлод дарсликларини тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади, турли қўшма лойиҳалар амалга оширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net