Туркияда “Ўзбекистон куни” тадбири ўтказилди

19.02.2020 15:09

?СТAНБУЛ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ?станбулдаги Бош консуллиги, ?станбулдаги Aйдин университети талаба ёшлари ва ?станбулнинг Силиври туманидаги Aнатолия лицейи билан ҳамкорликда мамлакатимиз тарихи ва маданиятига бағишланган «Uzbekistan Day» тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Тадбирда мазкур вилоят таълим бошқармаси, ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек, ?станбулнинг илмий ва академик доиралари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда мамлакатимизниинг бой тарихи, иқтисодий ва туристик салоҳияти, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг тарихий ва диққатга сазовор жойлари ҳақида слайд-шоу, ўзбек миллий кийимлари, мусиқий-маданий дастур намойиш этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net