Туркияда ўзбек тили ва адабиётига қизиқиш ортиб бормоқда

17.09.2020 13:43

?СТАНБУЛ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркиянинг ?станбул шаҳрида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Наргиза Асадованинг "Müjde" ("Хушхабар") номли шеърий тўплами чоп этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ёш шоира қаламига мансуб ушбу китобнинг турк тилига таржима қилиниши хорижда, жумладан Туркияда ўзбек тили ва адабиётига қизиқиш ортиб бораётганидан далолат беради. Китобхонни ўзбек адабиётининг назм гулшанига етаклайдиган ушбу асар тажрибали филолог Ҳамза Ўзтуркчу таҳрири остида ёш таржимон Эмине Бакар томонидан маҳорат билан турк тилига ўгирилган.

Ушбу китоб сўнгги йилларда Туркияда чоп этилган ўзбек адабиёти намояндаларининг асарлари қаторидан ўз муносиб ўрнини топади. Шунингдек, "Müjde" шеърий тўплами яқинлашиб келаётган Ўзбек тили байрами кунига совға бўлди.

Н.Асадованинг ижодига мансуб мазкур шеърий тўплам “Asmaaltı Publications” нашриёти томонидан нашрга тайёрланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net