Туркия билан Мовароуннаҳр илмий меросини ўрганишда ҳамкорлик қилинмоқда

24.08.2020 11:02

АНҚАРА, 24 август. /“Дунё” АА/. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиядаги Анқара Йилдирим Боязид университети ҳамкорлигида “Мовароуннаҳр фақиҳлари илмий мероси ва уларнинг фиқҳ илми ривожига қўшган ҳиссалари” мавзусида навбатдаги онлайн семинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда марказ тадқиқотчилари, юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасалар профессор ўқитувчилари ва ёш олимлар, илмий изланувчилар ҳамда Туркияда таҳсил олаётган талабалар гуруҳи иштирок этди. Семинарда Анқара Боязид Йилдирим университети ?слом ҳуқуқи кафедраси мудири, профессор Aҳмад Унсал Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан машҳур фақиҳлар, бизгача етиб келган машҳур фиқҳий асарлар ва уларга ёзилган шарҳлар, Мовароуннаҳр фақиҳларининг фиқҳ илми ривожига қўшган ҳиссаси тўғрисида маъруза қилиб, ўз илмий изланишлари давомида тўплаган маълумотлари билан ўртоқлашди.

Семинар аввалида ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов сўзга чиқиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, хусусан, марказ томонидан аждодларимиз илмий-маънавий меросини асраб авайлаш ва чуқур таҳлилий ўрганиш бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот берди. Яқинда ?мом Мотуридийнинг илмий меросини ўрганиш бўйича янги марказ тузилганига алоҳида урғу берилди. ?мом Бухорий марказида ҳам Мотурудийнинг “Таъвилот” номли асари таржимаси устида иш олиб борилаётгани таъкидланди.

Шундан сўнг сўзга чиққан Анқара Боязид Йилдирим университети ?лоҳиёт факультети профессори Аҳмад Унсал сўзга чиқиб, мавзуга доир маъруза қилди. Жумладан, туркиялик олим жорий йилнинг март ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ?мом Мотуридий халқаро конференциядан катта таассурот олганини қайд этди. Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев қарори билан Ўзбекистонда ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилганини юқори баҳолади.

Семинарда турк олими Мовароуннаҳр илмий меросини ўрганиш бўйича ўзбекистонлик тадқиқотчилар билан ҳамкорлик қилиш ва биргаликда турли илмий тадбир ва тадқиқотлар олиб боришга тайёрлигини билдирди. Бу жараёнларга Туркиянинг етакчи бўлган Мармара, Анқара, ?станбул ва ?бн Халдун университетларининг илоҳиёт факультетлари профессор-ўқитувчиларини жалб этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net