Тошкентда Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилди

09.12.2020 13:16

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Тошкентда Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилиш маросимида Адлия, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари, шунингдек Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Тошкентдаги Ҳиндистон маданият маркази вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон йога федерацияси раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу янги бино билан барчани, айниқса, йога билан шуғулланиб келаётганларни табриклади. Федерация раиси йогани аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича қилинаётган ишларга тўхталиб,  «2020-2024 йилларда Йога федерациясини ривожлантириш дастури» тасдиқлангани ҳамда унинг ижроси юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилганини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net