Тошкентда сўз эркинлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

19.02.2020 15:11

ТОШКЕНТ, 19 февраль. / “Дунё” АА/. Пойтахтимизда "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган “давра суҳбати” бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Олий Мажлис, Адлия вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, турли оммавий ахборот воситаларининг 60 дан зиёд  вакили қатнашди.

“Давра суҳбати” иштирокчилари ОАВ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, шунингдек, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги тахрирда қабул қилиш юзасидан таклиф ва тавсияларни муҳокама қилди.

Шунингдек, йиғилишда мамлакатимизда мустақил матбуот ва сўз эркинлигини ривожлантириш, жамоатчилик назоратининг ролини ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Ахборотдан фойдаланиш кафолатларини мустаҳкамлаш мақсадида ахборот соҳасининг ривожланиш суръатларига мутаносиб равишда ҳуқуқий базани мунтазам такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Учрашувда сўзга чиққан БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер "сўз эркинлиги - адолат ва инсон ҳуқуқлари дунёсининг алоҳида ажралмас қисми", дея таъкидлади.

 - Президент Шавкат Мирзиёев Конституция кунига бағишланган тантанали йиғилишда ОАВ ва блогерлар жамоатчилик фикрини шакллантиришда ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда асосий роль ўйнашини таъкидлади. Ўзбекистон фуқароларининг сўз эркинлиги ва ахборот тарқатишга бўлган ҳуқуқларини таъминловчи конституциявий нормаларни амалга ошириш лозим. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашда журналист ва блогерларнинг сўз эркинлигига оид ҳуқуқлари муҳим ўрин тутади ",-деди Х.Фрейзер.

- Мамлакатимиз раҳбари 2019 йилда ОАВ соҳасидаги қонунларни қайта кўриб чиқиш, мазкур соҳа вакиллари фаолиятини либераллаштириш тўғрисида қатор топшириқлар берди, - деди АОКА бошқарма бошлиғи Бохир Тошхўжаев “Дунё” АА мухбирига берган интервьюда. – Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш учун биринчи галда халқаро рейтингларда ОАВ фаолиятининг эркинлиги юқори бўлган мамлакатлар, хусусан, Чехия, ?талия, ?сландия тажрибасини ўрганиб чиқдик. Шунингдек, маҳаллий ОАВ ва хорижий экспертларнинг бу борада таклифларини инобатга олиб, янги  лойиҳани ишлаб чиқдик. Мисол учун, лойиҳага ОАВ вакилларининг очиқ суд мажлисларида иштирок этиши ҳамда судлар фаолияти тўғрисида эркин ахборот олиш ҳуқуқи юзасидан маълум меъёрлар киритилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net